Энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Энг бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Оксфорд университетининг фаровонликни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот маркази “Жаҳон бахт ҳисоботи”ни (The World Happiness Report) нашр этди.

Тадқиқотчилар кетма-кет тўққизинчи йил Финландияни дунёдаги энг бахтли мамлакат деб атади. Кучли бешликка, шунингдек, Исландия, Дания, Коста-Рика ва Швеция кирган. Топ-10 таликни Норвегия, Нидерландия, Исроил, Люксембург ва Швейцария якунлаб берган. 

Рўйхатнинг энг қуйи қисмидан (147-ўрин) жой олган Афғонистон энг бахтсиз мамлакат бўлиб қолмоқда. Шунингдек, рейтинг охиридан Ботсвана, Зимбабве, Малави ва Серра-Леоне жойлашган.

Экспертлар Ўзбекистон аҳолисининг умумий фаровонлик ва ҳаётдан қониқиш даражасини 10 баллдан 6,283 балл деб баҳолаган (53-ўрин).

МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон етакчи бўлиб қолмоқда, у 33-ўринни эгаллади ва ўтган йилга нисбатан 10 поғонага кўтарилган. 

Рейтингда Қирғизистон -ўрин, Молдова 77-ўрин, Россия 79-ўрин, Тожикистон 88-ўрин, Арманистон 89-ўрин ва Озарбойжон 102-ўринни эгаллади.

Рейтинг методологияси 140 та мамлакат ва ҳудуддаги қарийб 100 минг киши ўртасида ўтказилган сўровномага асосланади. Респондентлар ўз ҳаётини “Кантрил зинапояси” тести бўйича баҳолайди, бунда 10 балл – энг яхши ҳаёт, 0 балл эса энг ёмони ҳисобланади. Бундан ташқари, мутахассислар аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми, шахсий эркинлик даражаси, коррупцияни идрок этиш ва кутилаётган умр кўриш давомийлиги каби объектив омилларни ҳам ҳисобга олади.