«Хамса»да васф этилган гўша нега эътиборга тушмаяпти?
Давр мафкураси кўзларни басир, кўнгилларни сўқир қилиб қўйган экан. Бугун бундан ярим асрча олдин ўзим дарс берган ўқувчилардан узр сўрайман. Шароит тақозаси, вазият талаби билан ўзингиз яшаган қишлоқ манзаралари, қадамжолари ҳақида буюк Навоий гўзал сатрлар битганини, унинг тарихидан сўзлаганини, муҳташам достонининг бир бўлимини унга бағишлаганини айтмаганман, ҳатто ўзим бу ҳақиқатнинг тагига етмаганман...