«Тўй саноати»ни ривожлантириб, фонограмма учун пул сарфлашни тўхтатайлик!
Таҳлиллар битта тўй учун энг камида 50 миллион сўм сарфланишидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда бир йиллик тўй харажатлари 10 миллиард доллардан ошаётганини кўрсатяпти. Бошқа бир манбада эса уч-тўрт нафар фарзанди бор оиланинг битта тўй қилиши учун 15-20 йил “иқтисод” қилиши лозимлиги кўрсатиляпти.