Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ички ва мувозанатли ташқи сиёсати халқаро жамоатчилик томонидан юксак эътирофларга сабаб бўлаётгани бежиз эмас. Хусусан, Озарбайжон шоири Акиф Бағир “Ўзбек келаётир” номли шеър ҳам битди.
Бунга албатта ўта қисқа даврда иқтисодиётимизнинг 2 мартача ўсгани, 2024 йилда яратилган ЯИМ салкам 115 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, (аҳоли жон бошига 3000 АҚШ доллари), камбағалликнинг 23 фоиздан 11 фоизга қисқаргани, (бир миллион киши камбағалликдан чиқарилди), мактабгача таълим тизимида қамров 74 фоизни, Олий ўқув юртларидаги қамров эса 50 фоизни ташкил этгани туртки бўлди.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилаётган бюджет маблағлари 2 баробарга ошганини, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга эса 46,5 триллион сўм йўналтирилганини айтиш жоиз. Бу кўрсаткичлар давлат раҳбари илгари сурган “ҳалқимиз биздан рози бўлиб яшасин”, деган тамойилининг нечоғлик долзарб эканлигини исботлаб турибди.
Айни пайтда эса 2030 йилда ЯИМ ҳажмини камида 160 млрд долларга, (бугунги кунда 200 млрд долларга етказиш тобора реалликка айланмоқда), аҳоли жон бошига эса 4000 долларга етказиш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш режа қилиняпти.
Албатта, бундай эзгу мақсадлар ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун миллий иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқаришга илғор технологияларни кенг жорий этиш, халқаро савдо алоқаларимизда импортни камайтириб, экспорт ҳажмини оширишга эришиш зарур.
Бу жараёнда эса саноат экспортига кўпроқ эътибор қаратиш лозим бўлади. Буни биргина тоғ-кон саноати соҳасини Олмалиқ кон-металлургия комбинати мисолида кўриб чиқсак: айни пайтда бизда мис заҳираси 45 млн тоннани ташкил этади.
Агар 2021 йили 148 минг тонна мис ишлаб чиқарган бўлсак, 2030 йилда бу кўрсаткични 515 минг тоннани ташкил этиши кутиляпти. Шу тариқа мис саноатидан олинадиган даромад 2030 йилда 2021 йилдаги 2,5 млрд ўрнига, 8,5 млрд долларни ташкил этади.
Агар 2021 йили 148 минг тонна мис ишлаб чиқарган бўлсак, 2030 йилда бу кўрсаткични 515 минг тоннани ташкил этиши кутиляпти. Шу тариқа мис саноатидан олинадиган даромад 2030 йилда 2021 йилдаги 2,5 млрд ўрнига, 8,5 млрд долларни ташкил этади.
Бу 2030 йилга бориб яратилиши мўжжалланган 160-200 млрд долларлик ЯИМнинг салмоқли фоизини ташкил этади, деганидир.
Ёдингизда бўлса агар, Президентимизнинг ўтган йилнинг 14-15 октябрь кунлари Тошкент вилоятига ташрифлари давомида ОКМКнинг 4-мис бойитиш фабрикаси фаолиятига старт берган эдилар. Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу фабрика яқин келажакда 120 млн тоннагача руда қазиб олиш ва уни қайта ишлаш имконини беради. Шу тариқа ОКМК Ўзбекистонда ягона ва асосий мис ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб қолади.
Айни пайтда, Олмалиқда олтин ва кумуш ишлаб чиқариш ҳажми ҳам босқичма-босқич ошириляпти. Агар 2021 йилда 17 тонна олтин , 161 тонна кумуш ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич 2030 йилда 50 ва 343 тонналарни ташкил этиши айтиляпти. Энг асосийси, бу ерда 11 минг янги иш ўрни яратилади.
Бугун Ўзбекистоннинг энг тез ривожланаётган ҳудудларидан бири – Жиззихда ҳам 5200 га яқин саноат корхонаси ишлаб турибди. Улар айни пайтда 23 триллион сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Саноат корхоналарининг энг машҳурлари Фориш базальт, Учқулоч қўрғошин-рух конлари десак хато бўлмайди. Базальт тошнинг бир тури бўлиб ундан базалть толаси чиқади. У сув иншоотлари қуриш, ҳарбий ва авиация, кемасозлик, темир йўл (жумладан метро), кўприк ва қурилиш соҳаларида ишлатилади. Мутасаддиларнинг фикрича, у ерда 5 млн.м3 базальт тоши мавжуд. Бу Ўзбекистон учун 10 асрлик заҳира деганидир.
Яна бир гап: кейинги йилларда “Учқулоч”ни тиклаш учун 200 млрд $ миқдорида инвестиция жалб этилди. Мутахассисларнинг айтишича, ушбу кон йилига 5 млн тонна метал маъданни қайта ишлай олади, тошдан эса қўрғошин, мис, кумуш ва руҳ ажратиб олинади.
Жиззахда автомобилсозлик соҳаси ҳам тез ривожланмоқда. Вилоятда бу соҳада “ADM Jizzakh” МЧЖ ва “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхоналари фаолият юритмоқда.
Шу кунгача ушбу МЧЖ томонидан “KIА”, “CHERY”, “Haval”, “TRACKER” ва “ONIX” русумли жами 60 мингга яқин енгил автомабиль, қўшма корхонага яқин енгил автомобиль, қўшма корхона эса “Chazor” va “Song Plus Champion” русумли электромобиллар (йилига 50 минг дона ишлаб чиқариш қувватига эга) ишлаб чиқарди. Агар бу икки завод тўла қувват билан ишга тушса, йилига 500 мингта автомобиль ишлаб чиқарадиган, энг муҳими, 4 минг нафар киши иш билан таъминланадиган бўлади.