Бугун, 8 апрель куни Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича айлана тизимда давом этаётган “Freestyle Chess Grand Slam Paris” турнирининг иккинчи кунги мусобақаларида кейинги босқичга йўл оладиган 8 нафар иштирокчи ва турнир билан хайрлашадиган 4 нафар шахматчи номи аниқланади.
Умумий мукофот жамғармаси 680 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирда иштирокчилар тезкор шахматда баҳслашмоқда. Ҳар бир ўйин учун 10 дақиқа ва 10 сониялик қўшимча вақт белгиланган бўлиб, кейинги босқичга йўл олган 8 нафар шахматчи бош соврин учун плей-офф босқичида кураш олиб боришади.
Биринчи кунги мусобақалар давомида ўтказилган 36 та ўйиннинг олтитасигина дуранг билан якунланди.
Турнир бошланишига икки кун қолганда америкалик Ҳанс Ниеманнинг ўрнига имтиёзли йўлланма соҳиби сифатида мусобақага таклиф этилган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 1-турда германиялик Винсент Кеймерни, 2-турда америкалик Фабиано Каруанани, 3-турда венгриялик Ричард Раппортни таслим этди.
4 ва 5-турларда франциялик Максим Вашье-Лагрев ва ФИДЕ байроғи остида турнирда қатнашаётган Ян Непомняший билан муроса йўлини танлади. 6-турда эса ҳиндистонлик Видит Гужратни доғда қолдирган Нодирбек 5 очко билан пешқадамлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлди.
Мазкур нуфузли мусобақада иштирок этаётган собиқ жаҳон чемпиони, ФИДЕ рейтинги етакчиси норвегиялик Магнус Карлсен ҳам 6 имкониятдан 5 очко жамғариб, етакчиликка даъвогар бўлиб турибди.
Бугун иккинчи кунги ҳал қилувчи баҳсларда Абдусатторов Магнус Карлсен, Гукеш Доммаражу, Хикару Накамура, Аржун Эригаиси, Рамешбабу Праггнанандха билан куч синашади.
14 апрелга қадар давом этадиган халқаро турнирда ғолибликка эришган шахматчи 200 минг АҚШ долларига эга чиқади. Баҳсларда иштирок этаётган 12 нафар шахматчининг барчаси кўрсатган натижасига қараб мукофот жамғармасидан тегишли суммани қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов 7-турда оқ доналарда Аржун Эригаиси билан, 8-турда қора доналарда Магнус Карлсен билан, 9-турда оқ доналарда Гукеш Доммаражу билан, 10-турда қора доналарда Хикару Накамура билан, 11-турда оқ доналарда Рамешбабу Праггнанандха билан рўбарў келади.