“Миллий тикланиш” ва унинг номзодларига овоз беринг!
Ўтаётган ҳар бир кун бизни 27 октябрь – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўладиган сайловларга яқинлаштирмоқда. Бу жараёнда “Қадриятларга таянган тараққиёт” шоиорига амал қилаётган “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам парламент ва маҳаллий кенгашларда энг кўп ўринларини эгаллаш учун курашмоқда.