Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди: минимал истеъмол харажатлари 715 минг сўм бўлди
Ўзбекистонда 2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори бир ойда киши бошига 715 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, мазкур кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда асосий мезон сифатида қўлланилади. Унга кўра, аҳолининг минимал яшаши учун зарур бўлган озиқ-овқат, хизматлар ва бошқа кундалик эҳтиёжлар харажатлари ҳисобга олинади.
Янги ҳисоб-китобларга кўра, минимал истеъмол харажатлари ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга ошган. 2025 йилда бу кўрсаткич 669 минг сўм этиб белгиланган эди.
Мутахассислар таъкидлашича, мазкур кўрсаткич қатор ижтимоий масалаларда муҳим аҳамиятга эга.
Жумладан:
давлат ижтимоий ёрдамига муҳтож аҳолини аниқлаш,
камбағалликка қарши курашиш дастурларининг самарадорлигини баҳолаш,
пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш,
кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдамларни ҳисоблашда асос сифатида хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил давомида ҳам камбағаллик чегараси бир неча бор қайта кўриб чиқилган. Йил бошида у 568 минг сўмдан 621 минг сўмга оширилган, май ойида эса газ ва электр энергияси тарифлари ўзгариши муносабати билан яна 648 минг сўмгача кўтарилган эди.