Роялти солиғи 20 фоиздан 5 фоизга туширилади

Роялти солиғи 20 фоиздан 5 фоизга туширилади

Роялти солиғи 20 фоиздан 5 фоизга туширилади

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда республика бўйича 136 гектар майдонда 5 та фармацевтика зонаси ташкил этилгани, аммо айрим ҳудудларда лойиҳалар суст кетаётгани таъкидланди. Хусусан, Жиззахдаги 25 гектарлик фармзонада ўтган йили умуман дори ишлаб чиқарилмаган, Бўстонлиқдаги 14 гектар майдон эса 2017 йилдан бери бўш турибди. Шунингдек, ўтган йили Жиззах ва Самарқандда бирорта ҳам лойиҳа ишга тушмаган, Бухорода 200 минг долларлик, Хоразмда эса 2 миллион долларлик биттадан лойиҳа амалга оширилган, холос. Натижада республикадаги 96 та корхонанинг айланмаси 312 миллиард сўмга камайган. Йиғилишда импортга қарамлик ҳам қайд этилди. Айни пайтда мамлакатга олиб келинаётган дориларнинг ярми 34 та хорижий ишлаб чиқарувчи ҳиссасига тўғри келади. Президент фармацевтика соҳасида хорижий компанияларни жалб этиб, брендли дориларни Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Буни рағбатлантириш мақсадида роялти солиғи 20 фоиздан 5 фоизга туширилиши маълум қилинди.