Лоқайд, масъулиятсиз, етарли билим ва қобилиятга эга бўлмаганлар билан йўлларимиз айрилади.
Президент раислигида ўтган бу галги йиғилиш яна бир марта ўзгаришлар муқаррарлигини кўрсатди. Асосий эътибор тараққиётга тўғаноқ бўлаётган омилларга қаратилди. Янги Ўзбекистон ислоҳотлари давом этяпти. Давлатни қудратли, қанчалар қийин бўлмасин, миллатимизни фаровон қилиш йўлидаги стратегик мақсадларга босқичма-босқич эришилмоқда.