Буюк Британиянинг икки нафар депутати – Юан Янг ва Абтисам Муҳаммадларнинг Исроилга киритилмагани ҳақида “The Times of Israel” хабар қилди.
Қайд этилишича, парламент делегацияси таркибидаги сиёсатчиларнинг Исроилга киришига рухсат берилмагани учун ҳам улар депортация қилинган. Ҳодиса Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортида содир бўлган.
Нашрга кўра, Ян ва Муҳаммад Исроилга расмий делегация таркибида Лутон шаҳридан келиб, “Исроил хавфсизлик кучларининг ҳаракатларини ҳужжатлаштириш ниятида эканини” айтишган. Бироқ Исроил томони уларнинг мақсадларини провокацион ва Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ҳаракатларига қарши нохолис қарашларни тарқатишга қаратилган деб ҳисоблаган.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Лондон эса Тель-Авивнинг бу воқеадан хавотирда эканини билдирди. Унинг айтишича, Исроил расмийларининг хатти-ҳаракатлари “қабул қилиб бўлмайдиган, самарасиз ва ниҳоятда ташвишлидир”.
Британия Ташқи ишлар вазири Исроил ҳукуматидаги “ҳамкасбларига қироллик парламенти аъзоларига “бундай муносабатда бўлиш мумкин эмаслигини” очиқ айтди.
Дэвид Лэммининг таъкидлашича, Буюк Британия ҳукумати ўт очишни тўхтатиш режимига қайтишни таъминлаш ва қон тўкилишини тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазодаги можарога барҳам бериш бўйича музокаралар олиб боришда давом этмоқда.
Маълумот учун, депутатлар Юан Янг ва Абтисам Муҳаммад Исроилга қарши бойкот ва санкцияларга чақиришлари билан танилган эди. Нашр февраль ойи бошида Исроил мамлакатда расмий ташриф билан бўлган Европарламент аъзолари Лин Бойлан ва Рима Ҳасанни ҳам мамлакатга киритмаганига ҳам эътибор қаратган.