Хўш, иқлимшуносу, тадқиқотчилар бошини қотираётган Эл-Ниньо об-ҳаво феномени нима ўзи?
Нега энг сўнгги технологиялар билан ҳам ушбу феномен кузатилишини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти?
Қайд этилишича, Эль-Ниньо Тинч океанининг экватор қисми суви юза қатлами ҳарорати тебранишини билан боғлиқ ҳодиса. Олимлар ҳалокатли ёмғирлар, довуллар мавсуми бошланиши ёки кучли тропик циклон келишини аниқ башорат қилишлари мумкин. Аммо шу кунгача кенг қамровли тадқиқотлар, узоқ муддатли кузатувларга қарамай, Эль Ниньо қачон кузатилишини ҳеч ким аниқ айта олмайди.
Шунга қарамай, бундан икки йилча аввал Жаҳон метеорология ташкилоти мутахассислари Тинч океанининг тропик қисмида етти йил ичида биринчи марта Эль-Ниньо шароити юзага чиқиб, бу юқори ҳарорат, ноқулай об-ҳаво ва иқлим учун замин яратганини ёзган эдилар.
Бошқача айтганда, иқлим кузатувлари бошланган 1850 йилдан ҳисоблаганда, 2025 йил жаҳондаги ўртача ҳаво ҳарорати бўйича «учинчи энг иссиқ йил» бўлиши мумкин. Калифорния Университети профессори Жеремий Мондей, глобал исишнинг олдини олиш учун дунёнинг юздан икки қисмини оққа бўяш керак, деган таклифни ўртага ташлади.
Пурдуе Университети тадқиқотчилари эса дунёдаги энг оппоқ бўёқни ишлаб чиққанларини, у бемалол ёруғликнинг 98 фоизини қайтара олишини маълум қилишди. Жеремийга кўра, худди шунга ўхшаш оқ рангли бўёқ билан дунёнинг 1-2 фоизи бўялса, глобал исишни мувозанатга келтириш мумкин бўлади. Дарвоқе, олим космосга қайтарилган иссиқлик унга ҳеч қандай зарар бермаслигини, балки бу океанга бир стакан сув тўкишдек эканини айтган.
Яна бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларича, буни амалда татбиқ қилиш учун тахминан, 139 млрд қути оқ бўёқ керак. Бу Ернинг 2 фоизи (чўллар ва дарахтларни ҳисобга олмаганда) учун икки баравар кўп бўёқ керак, деганидир.
Бошқа бир маълумотда эса глобал исиш асосан қазилма ёқилғилар ёниши оқибатида ҳосил бўлувчи иссиққхона газларининг атмосферада тўпланиши билан сайёранинг қизиши кузатилиши айтилади.
Мана шу ўринда энг асосий савол туғилади: хўш, бугунгача сайёрамиздаги ўртача ҳарорат қанчага кўтарилган?
Маълумотларга кўра, 1980 йилдан (яъни маълумотларни глобал даражада қайд этиш бошлангандан буён) 2017 йилгача бўлган даврда ҳарорат 1 °C га ошган. Бу рақам бир қарашда арзимасдек кўриниши мумкин, аммо унга сайёра юзасидаги ўртача кўрсаткич сифатида қараладаган бўлса, ўзгариш катта эканлиги, оқибатда музликлар эриб, денгизлар даражасининг кескин кўтарилаётгани аён бўлади.
Агар иссиқхона газларининг тарқалиши тўхтамаса, олимлар Ер сайёраси ўртача ҳароратининг 4 °C га ошишини тахмин қилишмоқда. Бу эса қуруқликнинг катта қисмини инсон ҳаёти учун яроқсиз ҳолга келтириб қўйиши мумкин.
Юқорида глобал исиш сабабларидан бири бўлган Эл-Ниньо об-ҳаво феноменига тўхталдик. Хўш, глобал исишнинг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилаётган Иссиқхона эффектининг ўзи нима?
Қайд этилишича, иссиқхона эффекти бугун ё кеча пайдо бўлгани йўқ. XIX асрдаёқ олимлар айрим газларнинг Ердан чиқадиган иссиқликни ушлаб туришини ва уларнинг ёрдамисиз бу иссиқлик коинотга чиқиб кетишини аниқлашган. Шунингдек, 1896 йили илк маротаба иссиқхона газлари концентрациясининг ошиши сабабли сайёрадаги ҳароратнинг ошиши башорат қилинган.
Бугунги кунда уларнинг атмосферадаги сони саноат инқилобидан олдинги даврга нисбатан 43 фоизга ошган. Айни шу мавзудаги халқаро анжуманларда иқлимшунослар атмосферадаги карбонат ангидрид концентрациясининг ошаётганига инсон омили сабаб деган фикрни илгари суришди.
Тадқиқот натижалари ҳам ортиқча газ инсон фаолиятининг натижаси эканини кўрсатган: Карбонат ангидрид даражаси ҳар доим табиий равишда кўтарилган ва тушиб кетган, аммо бу ўзгаришлар минглаб йиллар давом этган. Геологларнинг таъкидлашларича, табиатдан кўра одамлар иқтисодий фаолият давомида карбонат ангидридни атмосферага кўпроқ чиқарадилар.
Афсуски, бошқа бир олимлар яқин 25−30 йил ичида иқлим янада исишини, об-ҳаво шароити кескинлашиб, маржон қоялари ва бошқа заиф яшаш жойлари йўқ бўлиб кетишини башорат қила бошладилар. Уларнинг фикрича, иссиқхона газлари чиқиндилари атмосферага назоратсиз равишда тарқатилаверса, узоқ муддатли жиддий оқибатларга олиб келади.
Яъни, инсоният нафақат глобал исишдан, балки, дунё тартибининг бузилиши, кенг кўламли миграция, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг олтинчи оммавий йўқ бўлиб кетишининг тезлашиши, музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва қирғоқбўйи шаҳарларини сув босиши кабилар билан юзма-юз келади. Ёдингиздами, «Сенди» тўфони туфайли АҚШнинг икки йирик штатида 83 мингга яқин аҳоли жиддий талофат кўрди.
Олимлар барқарор иқлим шароити бўлганида бу ҳолат содир бўлмаслигини таъкидлашди. Бундан ташқари, кейинги 5 йилликда 10 минглаб одамлар глобал исиш туфайли кучайган иссиқлик тўлқинларидан нобуд бўлаётирлар. Сиёсатчилар ҳам иқлимшуносларни фикрига қўшимча сифатида дунё бўйлаб сиёсий вазиятни беқарорлаштирган қочқинлар оқими қисман иқлим ўзгаришлари билан боғлиқлигини айтишяпти.
Ер тарихини ўрганувчи олимлар эса яна бир ҳолатга эътибор қаратишяпти: кейинги ўн йил ичида сув ярим метрга кўтарилди. Мабодо иссиқхона газлари чиқиндилари тўхтаган тақдирда ҳам, денгиз сатҳи муқаррар равишда 4−6 метрга кўтарилади ва бу кўплаб шаҳарларнинг сув босиши учун етарлидир.
Табиийки, бундай вазиятларда шаҳарларни ҳимоя қилиш учун аксарият давлатлар триллионлаб доллар сарфлашга мажбур. Энг ёмони, денгиз сатҳининг кўтарилиши яна қанча давом этади, деган саволга жавоб йўқ. Аммо агар бу ҳолат шундай давом этаверса, олимлар 24−30 метргача кўтарилиши мумкинлигини таъкидлашяпти.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, иқлим ўзгаришлари жараёнида катта ёки кичик сабаблар бўлмайди: инсоният томонидан очиқ сув ҳавзалари, орол ва денгизларга ташланаётган чиқиндилар ҳам иқлим ўзгаришига таъсир қилади. Қайд этилишича, чиқиндилар ҳажми ошгани сари денгиз сатҳи ҳам кўтарилиб, тропик ёмғирлар ва тошқинлар кучаяди. Бу ҳам қурғоқчиликни келтириб чиқаради.
Иқлимшунослар буларнинг олдини олиш мумкинми деган саволга: “ҳа, аммо жуда кечикканимизни, аммо бу борада тезроқ қарорлар қабул қилиш ва амалий ҳаракатни бошлаш орқали жараённи секинлаштириш мумкин”, – дея жавоб бермоқдалар.
Уларнинг хулосаларига кўра, ер юзида қазиб олинадиган ёқилғи бор экан, ҳаракат қилиш учун ҳали ҳам кеч эмас.
Атмосферанинг қизиши фақат иссиқхона газлари чиқиндилари нолга туширилганидагина, потенциал бошқарилиши мумкин бўлган кўрсаткичга келади. Энг муҳими, мутахассислар иқлим ўзгаришининг ёмон оқибатларини олдини олиш учун қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш жараёнини тезлаштириш кераклигини қайта-қайта такрорлашяпти.
Аммо ушбу таклиф ўртага ташланганда бошқа бир баҳсли савол туғилади: экологик тоза энергия иқтисодиётга зарар келтирадими?
Бу борада эса кейинги мулоҳазаларимизда....