Ёдингизда бўлса, 2020 йилнинг 30 октябрида таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда Президентимиз мактаб директорлари ва муаллимларга кўп нарса боғлиқ эканини, айнан улар қишлоқ ва шаҳарларда таълим-тарбия, маданият ва маънавият тарқатадиган фидойи кишилар эканлигини таъкидлаган эдилар. Шунингдек, ўша йиғилишда мактаблар нафақат таълим маскани, балки маҳалланинг маданий, интеллектуал маркази бўлиши зарурлигига алоҳида урғу берилган эди.
Бугунга келиб ҳам давлатимиз раҳбари таъкидлаган масалалар ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Аксинча, узлуксиз таълим тизимида меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш ҳамон муҳим масала бўлиб турибди.
Бу борада энг катта масъулият табиийки, педагоглар зиммасига тушади. Шунингдек, илм-фан соҳасидаги ҳар бир тадқиқот ишини ўқув жараёнларига татбиқ эта олишга қодир мутахассисларга ҳам эҳтиёж ниҳоятда катта. Улар нафақат ўқув жараёнини ташкил этишда, балки жамиятда маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришда ҳам катта роль ўйнайдилар.
Шу ўринда хўш, эртамиз эгаларининг дунёқариши, билим ва тафаккурини ривожлантирадиган касб эгаларининг салоҳияти қандай бўлиши керак, бўлғуси педагогларни қандай методология асосида тайёрлашимиз лозим, деган саволлар ниҳоятда долзарб бўлиб қолаётганини айтиш жоиз.
Тан олайлик, бугун педагогика йўналишида таълим олаётган талабаларни малака талаблари бўйича зарур билим, кўникма, малака ва компетенциялар билан қуроллантириш ҳамда олинган билимларни амалиётда қўллаш бўйича комплекс ва тизимли ёндашиш амалиёти қониқарли эмас.
Ваҳоланки, миллатимиз етакчиси “Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан”, – дея бежиз таъкидламаяптилар.
Демак, “Таълим, таълим ва фақат таълим” ёндашуви билан бор куч ғайратимизни таълим-тарбияга қаратиш умуммиллий масалага айланганини барчамиз ҳис этишимиз даркор. Таниқли файласуф, тарихчи ва антрополог Валерий Хан таъбири билан айтганда, инновацион ривожланишнинг драйверлари бўлишга қодир мутахассислар пайдо бўлиши учун, ҳеч бўлмаганда, халқаро талабларга жавоб берувчи университет таълими бўлиши лозим.
Тўғри, узлуксиз таълим тизимидаги бугунги ислоҳотлар ўзининг ижобий самараларини беряпти. Хусусан, педагогика йўналишида мутахассислар тайёрлаш мақсадида янги университетлар ва филиаллар очилиб, ОТМлардаги педагогика факультетлари фаолияти кенгайтирилди. Ҳудудлардан талабаларни жалб қилиш мақсадида давлат грантлари сони оширилди. Шунингдек, ўқувчилар учун қатор имтиёзлар яратилди.

Асосийси таълимда мақсад аниқ ва тўғри белгиланди, соҳадаги ислоҳотларни амалга оширувчи субъектлар, яъни муаллим-педагоглар мақоми қонун билан тартибга солинди. Бугунги ўқитувчи-педагоглар ҳамма топшириқ берадиган, ёки ўзининг профессионал фаолияти қолиб, бошқа ишлар билан шуғулланадиган эмас, балки зиёли сифатида қаддини тик кўтариб юрадиган, қатлам вакилларига айланяпти, касб сифатида уларнинг ҳуқуқий мақоми тикланиб, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясига олинди.
Энг асосийси, муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 бараварга ошди. Жумладан, чет тили, ахборот технологиялари, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди. Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Булар ҳам ўз навбатида педагогика, ўқитувчилик касбига бўлган қизиқиш ва интилишга рағбат беради.
Кейинги босқичдаги ўзига хос тадбир – мактабларда янги ишга қабул қилинган ўқитувчиларни синовдан ўтказиш, касбий, психологик, интеллектуал тестлар ҳамда синов дарслари орқали саралаш, малакали устозларга бириктириш каби чораларни кучайтириш лозим. Зеро, “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган эзғу ғояни амалга ошириш, уни жамият мафкураси даражасига олиб чиқиш қанчалик долзарблик касб этар экан, педагоглар тайёрлаш ва уларнинг касбий маҳоратини ошириш борасидаги ишлар изчил кучайтирилиши керак.
Ушбу масаланинг яна бир жиҳати бу – педагог кадрлар тайёрлашда глобал меҳнат бозоридаги ўзгаришлар ва глобал таълим талабларга мослашиш билан боғлиқ масаладир. Бу борада прогнозлар қандай, педагогик таълимнинг истиқболи, янгича чақириқларга муносиб жавоблари ва кадрлар қўнимлилиги қандай бўлади, деган саволлар ҳам кун тартибида турибди. Табиийки, энг асосий масала бу – таълим сифатини халқаро стандартлар даражасида кўтариш. Аммо бунга эришиш у қадар осон кечмаяпти...
Тиб илмининг султони Ибн Сино 17-18 ёшгача адабиёт, санъат, мантиқ, фалсафа, тарих сингари ижтимоий-гуманитар фанлардан таълим олгани унинг келгусида тиббиёт соҳасини осонроқ ўзлаштириш ва жараёнларни теранроқ англашга ёрдам берганини таъкидлаган. Беруний ҳам ўзининг география, геодезия, астрономия, кимё ва бошқа аниқ фанлар, табиат қонуниятларини ўрганувчи фанларга бўлган қизиқиши ва истеъдодининг юзага келишида ёшлигида тарихдан кўп сабоқ олиши, шу билан бирга, санъат, мусиқа, фалсафа фанларининг ўрни беқиёс бўлганлигини эътироф этади.
Айниқса, тарих фани орқали географик билимлар, дунёнинг географик тузилиши, қутбларга бўлиниши борасидаги тасаввурлари шаклланишида муҳим ўрни тутганини ёзган. Демак, мактаб босқичидаёқ боланинг шахсиятини ўстириш, унда ижтимоийлик сифатларини қарор топтириш орқали келгусида замонавий касбларга тўғри йўналиш бериш ниҳоятда муҳим. Шундан келиб чиқиб, мактабларда ижтимоий-гуманитар фанларнинг сифати ва қамровига қайта баҳо беришимиз лозим.

Маълумки, Японияда ўқувчиларга бошланғич синфларда хорижий тиллар ўқитилмайди. Асосан, миллий тил, анъаналар, ахлоқ ва кишилар билан мулоқот, жамоавийлик туйғуси, миллий ўзига хослик жиҳатларига эътибор қаратилади. Миллий педагогика ва методика асосига миллий идентитетликнинг қўйилиши айрим давлатлар мисолида ўзининг юқори натижадорлиги билан ажралиб туради.
Яъни, ўқувчи, талаба ва ўқитувчи онгу шууурида бир миллат вакили ўлароқ ўзининг Ватани, халқи, ота-онаси ва келажаги учун тинимсиз ўқиб ўрганиши, интилиши ва юксак марраларни кўзлаб ҳаракат қилиши таълим самарадорлигининг муҳим омили эканлигини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги ислоҳотлар фонида биз таълимнинг ҳар бир босқичида айни шу ёндашув билан ўз фаолиятимизга қайта баҳо беришимиз керак. Хусусан, мактаб битирувчиларини ҳам теран фикрлар, ҳам ўрганганларини амалий қўллаш тажрибаси билан қуроллантиришимиз даркор. Шунингдек, касб-ҳунар эгаллаган ёшларни профессионал касбий кўникмага эга ишчи-ходимга айлантиришга эришишимиз шарт.
Хўш, бунинг учун нима қилмоқ керак? Бугунги кундаги асосий механизм ва технологияларни ўзгартириш керакми, ёки ўқитувчи ва фанни ўзгартириш керакми? Мулоҳазамиз аввалида таъкидланганидек, бутун бир жараённи тубдан ўзгартириш, яна вақтни йўқотиш ёки бирор бир ривожланган давлат тажрибаларини янгидан жорий қилиш унчалик ҳам мақсадга мувофиқ эмас, назаримизда.
Ечим, умумий ёндашувларни ўзгартиришдадир. Яъни, ўқувчи ва талабаларга нисбатан ўқитувчининг ёндашувини, ўқитувчига нисбатан мактаб директори ёки олийгоҳ раҳбариятининг ёндашувини ўзгартириш керак. Бир сўз билан айтганда, аввало, инсонни ўзгартириш, унинг дунёқарашини ўзгартиришдир.