Ўқимаган онангни кечир, болам!
– Ойижон, бугун сиз билан ишга борай, полни артишга ёрдам бераман, шунда кечга қолмасдан бирпасда бўламиз, – қизалоқ ҳам хушчақчақ оҳангда ойисига ялинди.
Она кўз ёшларини кўрсатмаслик учун қизини маҳкам бағрига босди. “Ўқимаган онангни кечир, болам” дея унсиз йиғлади.