Депутатлар сайловчилар ишончини қай даражада оқлашяпти?
Аммо, беш қўл баробар эмас деганларидек, барча депутатлар ҳам ўз ишларига халқ ишончи ва розилиги нуқтаи-назаридан ёндашаётгани йўқ. Бу бор гап. Зеро, биргина “Миллий тикланиш”нинг турли бўғинларидаги мингдан ортиқ депутатлари виждон билан, масъулият билан ишлаганларида эди, айрим депутатларга “босилган” ишончсизлик тамғасидан аллақачон қутилган бўлардик.